WWW.ULFATLAR.UZ
Muborak JUMA, 29.03.2024, 10:06
Sayt Menyusi
KIRISH
Mehmon
10:06
Gruppa: Mehmon

Логин:
Пароль:
BO'LIMLAR
Shou-biznes [1]
Qiziqarli ma'lumotlar [3]
She'riyat, [1]
Dunyo habarlari [1]
Muhabbatnoma [0]
Sport habarlari [2]
Yulduzlar haqida [2]
Wep-masterlar uchun [0]
Kompyuterlar uchun [0]
Mobil olami [0]
Mp3 [0]
Eng-eng-eng... [0]
MINI CHAT
200
BIZNING SAVOLLAR
Saytga qanday baho berasiz?
Всего ответов: 11
Ma'lumotlar

Hamma online: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2011 » Октябрь » 30 » Buyuk g'alaba NASAF CHEMPION!!!
23:40
Buyuk g'alaba NASAF CHEMPION!!!
Финал! Бу ўйинга жамоа бор имкониятларини ишга солиши шарт. "Насаф" жамоасида қандай устун жиҳатлар бор? Қанотлар кучли — ўнг ва чапда Геворкян ва Переплёткинс каби кучли ижрочилар бор. Боз устига, уларга Жиямуродов ва Қораев ёрдам бериб туришади. Лутфулла Тўраев майдон марказида ҳам рақиб ҳужумини бузишда, ҳам жамоасининг ҳужумини ўткирлаштиришда фаол ҳаракат қила олади. Эркин Бойдуллаевнинг зарбаси қандай кучга эга эканини яхши биламиз. Иван Бошкович эса ОФК кубогидаги 10та голининг тахминан 6-7тасини бош билан киритгани барчамизга аён.

Финал! Бу ўйиннинг қадри юқори. Унда хато қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Демак, шошма-шошарликка берилиш шартмас. "Кувайт"-ку бутунлай қарши ҳужум тактикасини танлади. Демьяненко ҳам жамоасининг ўйинини анча эҳтиёткорлик билан тузди. Ҳар ҳолда Рожерио Котиньо ва Борис Каби каби тезкор ва техник жиҳатдан устун бўлган легионерлар бор. Уларни тўхтатиб қолиш осон бўлмайди. Шу боис ўйиннинг илк дақиқаларида жамоалар "разведка" билан машғул бўлишди. Бундай "сукунат" 15 дақиқа давом этди.

Ким Дон Жин араб жамоаларини бошқаравериб, анча пишиб кетган шекилли, илк кувайтлик футболчиси бағрини ерга бериши билан дарҳол "замбилчи"ларни майдонга чақирди.

16-дақиқада Артур Геворкян ўнг қанотнинг жарима майдончасига яқин жойида тўпни ажойиб тарзда тўппа-тўғри Иваннинг боши томон узатди. Бошковичнинг бош билан берган зарбаси эса аввал дарвоза тўсинини титратган бўлса, бунинг оқибатида бутун стадион оёққа қалқди. Дарвоза тўсини билан "саломлашиб", майдонга қайтган тўпни кувайтлик футболчилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи ҳам меҳмонлар дарвозаси олдида таҳликали вазиятни юзага келтирди. Тўп жарима майдончасидаги футболчилар устидан ўтиб, чап қанотга кўчди. Ботир Қораев тўпни эгаллаб олиб, майдон бурчаги яқинидан тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатди. Шомуродов жамоа сардорининг узатмаси Қораевни таъқиб қилаётган ҳимоячи оёқлари орасидан ўтиб келишини кутмаганди шекилли, ўзига келаётган тўпга зарба беришга улгурмади.

Ушбу вазиятлар "Кувайт" СКни анча ваҳимага солиб қўйди. Аммо улар тажрибали футболчи эканликларини кўрсатишди. Улар "аждарлар"нинг шаштини пасайтириш мақсадида тўпни кўпроқ назоратда ушлаб туришга интилишди. Қаршиликлар эса прессинг орқали рақибдан тўпни олиб қўйиш пайида бўлишди. "Кувайт" СКнинг 10-рақамли футболчиси Коутиньо эса 3-4 нафар футболчимизни "кўрдим" демасди. Аммо "ёлғиз отнинг чанги чиқмас"...

"Насаф" эса босим уюштирмаса бўлмасди. Эркин Бойдуллаев тўпни жарима майдончасига узатиб берди. Артур Геворкян эса ўтир бурчак остида бўлишига қарамай, тўпни бош билан тўғри дарвозага йўллади. Аслида зарба кучли эмасди, дарвозабон ҳам уни бартараф этди. Унинг таҳликалилиги шунда эдики, зарба йўлланаётганда дарвозабон яқин бурчакни ёпишни эмас, олдинга чиқишни режалаштираётганди.

30-дақиқада "Кувайт" СК дарвозабонининг маҳоратигина меҳмонларни голдан сақлаб қолди. Шомуродовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима тўпини Лутфулла Тўраев ажойиб тарзда амалга оширди. Тўп дарвозанинг яқин юқори бурчагига йўлланганди. Холид ал-Фазлий аввал ўзининг узоқ бурчагини ёпганига қарамай, зарба берилгунга қадар худди сезгандек аста-секин яқин бурчак томон ҳаракатлана бошлади ва ажойиб сейв орқали тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Бойдуллаевнинг жарима майдончаси сари узатмаси рақиб дарвозабонини асабийлашишга мажбур қилди. Ҳимоячилар дарвозабон олдида Шомуродовни бўш қолдиришганди. Илҳом эса тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Иван Бошкович тўпни дарвозанинг яқин бурчагига йўллашга уриниб кўрди. Аммо ноаниқ. Бу вазиятда тўпни жарима майдончасига Ботир Қораев чап қанотдан етказиб берганди.

55-дақиқада Андрей Переплёткинс ўнг қанотда очилаётган Ботир Қораевга тўпни узатмасдан, уни орқага олиб, ўнг оёғи билан тўпни жарима майдончасига узатди. Ёдингизда бўлса, айнан шундай узатма орқали Бошкович "Ал-Виҳдат" дарвозасини Аммонда ишғол қилганди. Гўёки тўп йўналиши ана шундай бўлаётгандек кўринган вазиятда Геворкян жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олиб, дарвоза томон зарба берди. Аммо ҳимояси зарба йўлига ғов бўлди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

60-дақиқада дарвозабон яна мўъжиза намойиш қилди. Переплёткинс томонидан амалга оширилган бурчак тўпидан сўнг Шомуродов бош билан дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди. Холид жон-жаҳди билан тўпга ташланиб, яна бир марта жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

Узоқ кутилган голни Илҳом Шомуродов рақиб дарвозасига йўллади! Биласизми, ушбу вазиятда қаршиликлар бироз ностандарт ҳааркат қилишганди, рақиблар довдираб қолишди. Бир соат давомида тўпни қанотдан тўпни жарим майдончасига етказиш билан машғул бўлган вингерлар бу сафар жарима майдончаси ичида ўзаро узатмалар орқали рақибни саросимага солишди. Туркманистонлик ярим ҳимоячи икки нафар ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб, дарвозага кучли зарба йўллади. Зарбани Ал-Фазлий қайтарди. Аммо Артурга тасанно айтамиз — у қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб борди ва ноқулай вазиятда туришига қарамай энг тўғри қарор қабул қила олди. Геворкян бўш турган Шомуродовни тўп билан таъминлади ва Илҳом эса бўш қолган дарвозани ишғол қилди!

Мухлислар дастлабки гол сармастлиги учун ҳали "газзак" қилиб улгуришмасдан туриб, иккинчи тўп "Кувайт" дарвозасидан ўрин эгаллади. Бу сафар Жиямуродов ва Геворкян ўнг қанотда ўзаро узатмаларидан сўнг Артур тўпни жарима майдончасига узатди. Переплёткинс эса тўпни товони билан дарвозани ишғол қилди. Дарвозабон ёнидан ўтиб кетаётган тўпни сезмай қолди — 2:0.

Шу пайтгача фақат ҳимояда ётган "Кувайт" СК ҳужумга ўтди ва ўйин давомидаги илк ҳужумларидаёқ Зуҳуров дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлишди. Захирадан майдонга тушган Абдуллоҳ ал-Бурайкий ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатиб берди. Ивуарлик футболчи Борис Леандри Каби ҳимоячимиз таъқиби остида бўлишига қарамай, турган жойида айланди ва кучсиз, лекин Мурод учун ноқулай зарба билан дарвозани нишонга олди — 2:1.

Айтиш мумкинки, голларгача "Насаф" катта иштиёқ билан тўп сураётганди, ўйиннинг қолган 25 дақиқаси эса бошқачароқ кечди. Қаршиликлар кўплаб имкониятларни кўкка совуришди. "Насаф"чилар 74-дақиқада Иван Бошкович дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаришди. Аммо легонер футболчи тўпни ўзидан узоқлаштириб юборгани учун дарвозани хавфни бартараф этди. 76-дақиқада Рафат Жобир дарвозамиз томон бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Зарба кучсиз бўлгани учун

77-дақиқада кувайтлик дарвозабон аввалига жамоасини голдан сақлаб қолди ва ўша заҳоти қўпол хатога йўл қўйди. Бойдуллаев ҳимоячилар орасидан тўпни кесиб узатганча, латвиялик футболчини дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Андрейнинг зарбасини Фазлий қайтарди ва тўпга эгаллик қилишда давом этди. У тўпни тепиб юбориш ўрнига Лутфулла Тўраевни алдаб ўтмоқчи бўлди, аммо ярим ҳимоячимиз тўпни ундан олиб қўйди. Лутфулла эса ортиқча ўйлаб ўтирмай, тўпни жарима майдончасига узатди, аммо Бошковичнинг зарбаси эса дарвоза устидан ўтиб кетди.

90-дақиқада рақиб ҳимоячиси ва дарвозабони ўзаро тушунмовчилик орқали ўз дарвозаларини ишғол қилиб қўйишларига оз қолди. Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпга ҳимоячи оёқ қўйди, тўп эса дарвозабонга тегиши оқибатида дарвозага кирмай қолди.

Талажич шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилишди. Ҳаттоки ўзбек футбол мухисларини хавотирда ушлаб туришди. Бироқ, ўйинни аъло даражада бошқариб борган кореялик ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва ОФК кубоги Қаршида қоладиган бўлди!

Барча-барчани ажойиб ўйин ва ажойиб ғалаба билан табриклаймиз! Кубок муборак, ҳамюртлар!

ОФК КУБОГИ-2011. ФИНАЛ
"НАСАФ” (Ўзбекистон) – "КУВАЙТ” СК (Кувайт) - 2:1 (0:0)
Голлар: Илҳом Шомуродов 62, Андрей Переплёткинс 65 — Борис Ландри Каби 68
Огоҳлантиришлар: Мурод Зуҳуров 88 — Борис Ландри Каби 26, Аҳмад аш-Шаммарий 35, Ҳусайн аш-Шаммарий 49
"Насаф" (Қарши): Мурод Зуҳуров, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Жаҳонгир Жиямуродов, Андрей Переплёткинс, Илҳом Шомуродов (Фозил Мусаев 84), Лутфулла Тўраев, Артур Геворкян, Иван Бошкович (Артём Филипосян 90+4), Эркин Бойдуллаев, Боян Малишич
"Кувайт” СК (Ал-Кувайт): Холид ал-Фазлий, Ёқуб Абдуллоҳ, Фахад Шаҳин, Иброҳим Солиҳ, Сане Лассане, Рожеро Коутиньо, Ҳусайн аш-Шаммарий (Али ал-Кандарий 81), Аҳмад аш-Шаммарий (Абдуллоҳ ал-Бурайкий 61), Борис Каби, Носир аш-Шаққат.
Ҳакамлар: Ким Донг Жин, Жонг Хайи Санг, Ли Жун Мин, Ким Жонг Хейок (барчаси — Жанубий Корея).
Назоратчи: Антони Жон Коста (Ҳиндистон)
Комиссар: Абдул Ғофур Ҳамид (Мальдив ороллари)
2011 йил 29 октябрь. Қарши. "Марказий. 18000 томошабин
Категория: Sport habarlari | Просмотров: 243553 | Добавил: DostlikAdmin | Теги: Nasaf chempion | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
QIDIRUV
SMS JO'NATISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile

YANGILIK TARIXI
FORUM FAOLLARI
  • 1sleclailt 1251
  • 2Bogallcleno 363
  • 3raseadvitte 167
  • 4fautytailiz 125
  • 5docxters 94
  • 6Austinhaut 40
  • 7Timothyhix 39
  • 8AndrewMt 39
  • 9Michaelot 35
  • 10Cetecheexia 32
  • Sayt Do'stlari
  • SAYT YARATISH
  • WEP-MASTER MASTERLAR UCHUN
  • PROGRAMMALAR
  • WWW.AJOIB.AT.UA
  • WWW.YAGONA.NET
  • WWW.ZVER.UZ

  • Murojat uchun:
  • Nodirali_baliqchi@mail.ru
  • tel: +79645947937
  • <a href='http://www.waplog.uz/click.php?4014'><img src='http://www.waplog.uz/image.php?4014...