WWW.ULFATLAR.UZ
Shanba, 20.04.2024, 02:57
Sayt Menyusi
KIRISH
Mehmon
02:57
Gruppa: Mehmon

Логин:
Пароль:
BO'LIMLAR
Shou-biznes [1]
Qiziqarli ma'lumotlar [3]
She'riyat, [1]
Dunyo habarlari [1]
Muhabbatnoma [0]
Sport habarlari [2]
Yulduzlar haqida [2]
Wep-masterlar uchun [0]
Kompyuterlar uchun [0]
Mobil olami [0]
Mp3 [0]
Eng-eng-eng... [0]
MINI CHAT
200
BIZNING SAVOLLAR
Saytga qanday baho berasiz?
Всего ответов: 11
Ma'lumotlar

Hamma online: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2011 » Август » 9 » Milliy terma jamoamiz va oliy liga haqida
18:28
Milliy terma jamoamiz va oliy liga haqida
Пойдевор мустахкам қўйилса, ижобий мақсадни кўзлаш мумкин ёҳуд олий лига ва миллий терма жамоамиз тўғрисида

Бино қуришдан аввал пойдеворни мустаҳкам бўлиши хақида жиддий қайғурилади. Футболда эса кўп ҳолларда бунга амал қилиш эсдан чиқиб қоладими ёки бугунги кун билан яшайдиганлари кўпчиликни ташкил қилади. Буларни номларини бирма-бир санаб ўтишимизни хожати бўлмаса керак...

Ҳозирги кунда авлодлар алмашинуви оқибатида Фарғонамизнинг Нефтчи жамоасини ҳолига хавас қилиш амри маҳол. Эътибор беринг, хўш 18 миллий чемпионатимизда 5-ўринни эгапллаган бу жамоа бош мураббийи Юрий Саркисян биз учун 5-ўрин фожеа деганди. Ваҳоланки ўтган мавсумда улар аутсайдерлар қаторидан аранг қутилиб қолишгани ҳеч кимга сир эмас. Балки чемпионатимиз савияси ошди деган фикрлар тўғрими? Ёки Нефтчини пойдеворини мустаҳкамлаш эмасми? Нефтчи академияси қаерга тайёрлаяпти ёшларни? Бу саволларни ҳаммаси мураббийга бориб тақалади. Тўғри Саркисян тажрибали мураббий. Лекин мана 10 йилдирки мамлакат биринчилигига уни ҳам қўли етмаяптику? Мана 25 йилдирки ҳали биронта терма жамоамизга мотор, яъни терма ўзагини ташкил қиладиган ўйинчини тайёрлаб бердими ? Хеч бўлмаса ,Сервер Жепаров, Одил Ахмедов ёки Гейнрих каби етакчиларни етиштирдими? Балки шу мураббийни савияси пастлигиданми ёки ёшларга бўлган муносабати оқибатиданми истеъдодли ёшлар- Шерзод Каримов,Феруз Бобоқулов, Давлатбек Ёрбеков каби келажаги порлоқ ўйинчилар бошқа жамоалардан қуним топишмоқда.

Чемпионатимизда Нефтчидан ташқари шонли тарихга эга жамоалар ҳам танқидлар ёмғири остида қолишган. Булар шубҳасиз Пахтакор Навбаҳор Динамо каби жамоалар.Бу клублар охирги пайтларда бир неча бор мураббийлар алмашинувига ҳам дучор бўлишдилар.

Тўғри-бу клублар орасида Пахтакор клуби бошқалардан фарқли равишда ёшлар билан ишлаяпти лекин Одил,Гейнрихлар жамоани тарк этишгач жамоа мухлислари қалбидаги чемпионликка бўлган умид учқунлари сўниб бормоқда.Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш у ёқда турсин лигага чиқиш ҳам амри маҳол...

Ва ниҳоят терма жамоамизга ҳам навбат етиб келди.Терма жамоа деганда мухлислар икки тарафга бўлиниб, бирлари Вадим Абрамовни мақтаса кўпчилиги аксинча...

Бу мутахассис миллий ва Олимпия термамизга нима берди?Шу саволни эшитган захотим хаёлим беихтиёр Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига кетди.Тўғри Қатарда бизнинг жамоамизга омад кулиб боқди дейиш мумкин.Лекин Абрамов тактикаси араб давлатларидан бошқа қайси давлат билан ўйинда иш берди,хоҳ ўртоқлик хоҳ расмий бари борида мағлубият (Қирғизистон билан ўйиндан ташқари).Баҳона тайёр бунга сабаббиз ўйнчиларни синовдан ўтказдик холос,бу расмий ўйин эмас,Об хаво ноқулай.Ахир ўзлари хам гувоҳ бўлишди Мексика 2011ни шу йигитлар ҳам ўзбекку,шулар эмасми улар билан бир клубда майдонга тушадигани? Ёки мундиалдан олдин Алексей Евстафеев Африка ёки бошқа сайёрадан олиб келмадику бу йигитларни,шулар ҳам Ўзбекистон либосида ўша жазирама Африка хавосида майдонда тўп сурдилар.Ўртоқлик ўйинларида ўйнадик бу фақатгина синов дейишади. Бизнинг Ватанимиз термасига ўртоқликдаги ғалаба керак эмасми, бизга ФИФА рейтингидаги ўринларни қизиғи йўқми? Хар ойда биз кескин равишда пастлаяпмизку.Мана охирги йиғинимиз Австрияда бўлиб ўтди ва бу йиғинда ҳам иккита назорат учрашувида майдонга тушишди, Бу жамоаларни бири Туркияни ўртамиёна клубиМанисаспорга йирик 1-4 ҳисобида имконият бой берилган бўлса,яна бир учрашув Россия премьер лигаси ўртамиёнаси Ростовдан 2-3 ҳисобида мағлубият аламини тортишди.Булар ҳам араб давлатига мансуб эмасда...Агар назорат ўйинларини ҳаммасида мағлуб бўлаверсак расмий ўйинда йигитларни рухлантириш учун профессионал рухшуносга ҳам қийинчилик туғдириши табиий чунки ўйинчи хар ўйинда мағлуб бўлаверса ғалабага бўлган ишончи йўқолиб бораверади.

Бу вазиятда энг долзарб бўлиб келаётган мавзу бу ватанпарварлик туйғуси дир.

Эътибор беринг, ҳа яхшилаб эътибор берингда сиз ҳам бунга шохид бўласиз.Миллий терма жамоамизда мадҳия айтилаётган пайтда ким мадҳияни айтяпти-ю,кимлар айтмаяпти? (Мураббийлар ҳам бундан мустасно эмас).Балки улар буни билмасалар керак ёки рус тилига ортиқча ўрганиб ўзбекчани хатто эсдан чиқариб қўйгандир. Нима бўлганда тақдирда ҳам миллий жамоа бошқаларга ўрнак бўлиши керак бизда эса аксинча,Ўсмирлар, ёшларимиз...Буларни майдондаги бир-бирини хурмат қилишини қаранг,ғалабага бўлган ишончни қаранг,ЭНГ АСОСИЙСИ МАДҲИЯМИЗНИ барча-барчалари баралла айтишлари кишини кўзидан қувонч ёшларини юмалатиб юборади.Агар шу масалаларга тўхталиб ўтмас эканмиз, Бразилия-2014 у ёқда турсин Қатар 2022 ҳам орзулигича қолиб кетиши мумкин.

Доно ҳалқимизда бир мақол бор.От ўрнини той босардейишадилар.Шу мақолни эслайману худодан нола қилиб ич-ичимдан йиғлаб дуо қиламан Эй Оллоҳим бизни футболимизда от ўрнини той эмас,тойчоқлар ўрнини отларимиз бир босса яхши бўларди дейман. Ахир мен ҳам шу Ватанни асл фарзандиман-да. Миллий термамизни мундиалга боришини биз қалам аҳллари ҳам мухлислару,мутавхассислар бир сўз билан айтганда бутун Ўзбекистон ахли чик дилдан истайдилар. Чунки улар ҳам мундиал хавосини кўришни ва у ерда миллий Дўппимизни кийиб юзларига меҳр ила Она юрт байроғини чизиб йигитларимизни қўллаб-қувватлаш ниятлари ҳам йўқ эмас алабатта...

Мулохазаларим якунида шуни айтмоқчиманки, Олимпия ортидан ўсмирлар ва энди навбат Миллий термага мундиалгак чиқиш навбати етиб келди.Энди биз ҳам мундиал хавосидан нафас олиб кўрайлик.Худдия Олимпия ва ўсимрларимиз каби.

Рўзали ҚУРБОНОВ тайёрлади

Manba: fk.uz
Категория: Sport habarlari | Просмотров: 1305 | Добавил: DostlikAdmin | Теги: Milliy terma jamoa va oliy liga haq | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
QIDIRUV
SMS JO'NATISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile

YANGILIK TARIXI
FORUM FAOLLARI
  • 1sleclailt 1251
  • 2Bogallcleno 363
  • 3raseadvitte 167
  • 4fautytailiz 125
  • 5docxters 94
  • 6Austinhaut 40
  • 7Timothyhix 39
  • 8AndrewMt 39
  • 9Michaelot 35
  • 10Cetecheexia 32
  • Sayt Do'stlari
  • SAYT YARATISH
  • WEP-MASTER MASTERLAR UCHUN
  • PROGRAMMALAR
  • WWW.AJOIB.AT.UA
  • WWW.YAGONA.NET
  • WWW.ZVER.UZ

  • Murojat uchun:
  • Nodirali_baliqchi@mail.ru
  • tel: +79645947937
  • <a href='http://www.waplog.uz/click.php?4014'><img src='http://www.waplog.uz/image.php?4014...