Финал! Бу ўйинга жамоа бор имкониятларини ишга солиши шарт. "Насаф" жамоасида қандай устун жиҳатлар бор? Қанотлар кучли — ўнг ва чапда Геворкян ва Переплёткинс каби кучли ижрочилар бор. Боз устига, уларга Жиямуродов ва Қораев ёрдам бериб туришади. Лутфулла Тўраев майдон марказида ҳам рақиб ҳужумини бузишда, ҳам жамоасининг ҳужумини ўткирлаштиришда фаол ҳаракат қила олади. Эркин Бойдуллаевнинг зарбаси қандай кучга эга эканини яхши биламиз. Иван Бошкович эса ОФК кубогидаги 10та голининг тахминан 6-7тасини бош билан киритгани барчамизга аён.
Финал! Бу ўйиннинг қадри юқори. Унда хато қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Демак, шошма-шошарликка берилиш шартмас. "Кувайт"-ку бутунлай қарши ҳужум тактикасини танлади. Демьяненко ҳам жамоасининг ўйинини анча эҳтиёткорлик билан тузди. Ҳар ҳолда Рожерио Котиньо ва Борис Каби каби тезкор ва техник жиҳатдан устун бўлган легионерлар бор. Уларни тўхтатиб қолиш осон бўлмайди. Шу боис ўйиннинг илк дақиқаларида жамоалар "разведка" билан машғул бўл
... Davomini o'qish »