Финал! Бу ўйинга жамоа бор имкониятларини ишга солиши шарт. "Насаф" жамоасида қандай устун жиҳатлар бор? Қанотлар кучли — ўнг ва чапда Геворкян ва Переплёткинс каби кучли ижрочилар бор. Боз устига, уларга Жиямуродов ва Қораев ёрдам бериб туришади. Лутфулла Тўраев майдон марказида ҳам рақиб ҳужумини бузишда, ҳам жамоасининг ҳужумини ўткирлаштиришда фаол ҳаракат қила олади. Эркин Бойдуллаевнинг зарбаси қандай кучга эга эканини яхши биламиз. Иван Бошкович эса ОФК кубогидаги 10та голининг тахминан 6-7тасини бош билан киритгани барчамизга аён.
Финал! Бу ўйиннинг қадри юқори. Унда хато қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Демак, шошма-шошарликка берилиш шартмас. "Кувайт"-ку бутунлай қарши ҳужум тактикасини танлади. Демьяненко ҳам жамоасининг ўйинини анча эҳтиёткорлик билан тузди. Ҳар ҳолда Рожерио Котиньо ва Борис Каби каби тезкор ва техник жиҳатдан устун бўлган легионерлар бор. Уларни тўхтатиб қолиш осон бўлмайди. Шу боис ўйиннинг илк дақиқаларида жамоалар "разведка" билан машғул бўл
... Davomini o'qish »
Пойдевор мустахкам қўйилса, ижобий мақсадни кўзлаш мумкин ёҳуд олий лига ва миллий терма жамоамиз тўғрисида
Бино қуришдан аввал пойдеворни мустаҳкам бўлиши хақида жиддий қайғурилади. Футболда эса кўп ҳолларда бунга амал қилиш эсдан чиқиб қоладими ёки бугунги кун билан яшайдиганлари кўпчиликни ташкил қилади. Буларни номларини бирма-бир санаб ўтишимизни хожати бўлмаса керак...
Ҳозирги кунда авлодлар алмашинуви оқибатида Фарғонамизнинг Нефтчи жамоасини ҳолига хавас қилиш амри маҳол. Эътибор беринг, хўш 18 миллий чемпионатимизда 5-ўринни эгапллаган бу жамоа бош мураббийи Юрий Саркисян биз учун 5-ўрин фожеа деганди. Ваҳоланки ўтган мавсумда улар аутсайдерлар қаторидан аранг қутилиб қолишгани ҳеч кимга сир эмас. Балки чемпионатимиз савияси ошди деган фикрлар тўғрими? Ёки Нефтчини пойдеворини мустаҳкамлаш эмасми? Нефтчи академияси қаерга т
... Davomini o'qish »